Андижонда фуқаро ўзини осиб қўйди

Crime

image

Ижтимоий тармоқларда Андижон тумани, “Ўрикзор” МФЙда яшовчи Қ.М яшаш хонадонида арқон билан ўзини-ўзи осган ҳолда ўз жонига қасд қилиб, воқеа жойида вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Андижон вилояти прокуратураси мазкур ҳодиса юзасидан расмий маълумот берди

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Андижон туман прокурори томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 103-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов ҳаракатлари давомида ИИБ профилактика инспектори, маҳалла раиси ҳамда бошқаларнинг ҳаракатларига бахо бериш мақсадида ваколатли органларга хизмат текшируви тайинланган.

Жиноят иши тергови вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинди.


Tags

Rate Count

488

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends