Амударё устидан ўтувчи қўшма кўприкда транспорт ҳаракати тўхтатилади

Local

image

7-9 май кунлари Амударё устидан ўтувчи қўшма кўприкда автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда "Ўзбекистон темирйўллари" акциядорлик жамияти хабар берди.

Қайд этилишича, Амударё туманида Қипчоқ – Блокпост станциялари оралиғидаги темирйўл кесишмасини жиҳозлаш бўйича қўшимча ишлар олиб борилади. Шу муносабат билан 7 май куни соат 14:00 дан 9 май соат 14:00 гача автотранспорт воситалари ҳаракати қўшма кўприкда вақтинча тўхтатилади.

Ушбу давр мобайнида автотранспорт воситалари ҳаракати Қипчоқ понтон кўприги орқали амалга оширилади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends