“Амирсой”да электр узилиши оқибатида дор йўли тўхтаб қолди. Энергетика вазирлиги “тилга кирди”
Local
−
13 November 2022 15124 1 minute
Ижтимоий тармоқларда “Амирсой”да электр энергиясида узилиш бўлгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Энергетика вазирлиги маълумот берди.
Қайд этилишича, “Амирсой”га қарашли электр қурилмада носозлик юзага келган ва дор йўлининг тўхташига сабаб бўлган. Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан электр энергияси узлуксиз етказиб берилган.
Олинган маълумотларга кўра, ҳозирги пайтда ушбу носозлик оромгоҳ масъуллари томонидан бартараф этилиб, дор йўли қайта ишга қўйилган.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August