Aкасини пичоқлаб ўлдирган йигитга суд ҳукми ўқилди (видео)
Local
−
10 May 2021 20499 1 minute
Бундан 5 ой аввал яъни ўтган йилнинг 17 декабрь куни Тошкент шаҳри Чилонзор туманида 25 ёшли йигит келишмовчилик туфайли ўз акасини пичоқлаб ўлдиргани ҳақида хабар бергандик.
Бугун, 10 май куни мазкур ҳодиса юзасидан марҳумнинг укасига нисбатан очилган жиноят иши жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судида кўриб чиқилди ва ҳукм эълон қилинди.
Жиноят иши судья Жаъфар Қурбонов раислигида кўриб чиқилди.
Судланувчи Нуриддин Маҳмудов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-модда 3-қисми “д” банди билан айбдор деб топилди.
Нуриддин Маҳмудовга Жиноят кодексининг 104-модда (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми “д” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. У жазони умумий тартибли колонияда ўташи белгиланди. Жазони ўташ муддати 2020 йил 17 декабрь кунидан деб ҳисобланади.
Live
All