АҚШда чиқиндилардан пицца тайёрлаш йўлга қўйилади

Interesting

image

АҚШнинг Сан-Франциско шаҳрида чиқиндилардан пицца тайёрлаш бошланади. Бу ҳақда "Waste360" портали хабар берган.

Ugly Pickle Co. брендини яратган ошпазларнинг айтишича, таомнинг ички қисмини тайёрлашда эскирган сабзавот ва мевалар, ишлатилган дон каби масаллиқлардан фойдаланилади. 

Улар ўз маҳсулотларини "Ахлат пироглари" деб аташмоқчи. 

Пицца ишлаб чиқарувчиларининг сўзларига кўра, уларнинг лойиҳаси кундалик ҳаётдаги озиқ-овқат чиқиндиларини минимал даражага туширишга ва маҳаллий фермер хўжаликларига ёрдам беришга қаратилган. 

Таъкидланишича, таом шаҳар ресторанларидан бирида тақдим этилади.


Tags

Rate Count

192

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends