АҚШ ядровий бомбаларни жанговар навбатчиликка қўйишни бошлади
World
−
11:37 309 2 minutes
Pantex заводи АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларига модернизация қилинган B61-13 гравитацион ядровий бомбаларини етказиб беришни бошлади. Бу ҳақда Америка олимлари федерациясининг ядровий ахборот лойиҳаси директори Ханс Кристенсен маълум қилди.
Қайд этилишича, битта B61-13 гравитацион ядровий бомбаларинининг қуввати тротил эквивалентида тахминан 360 килотоннани ташкил этади. Бу 1945 йил 6 августда америкалик учувчилар Япониянинг Хиросима шаҳрига ташлаган “Кичкинтой” бомбасидан 24 баробар кучлироқ дегани.
Конструкторлар илк B61-13 бомбасини 2025 йил май ойида – АҚШ ҳукумати томонидан дастлаб белгиланган муддатдан деярли бир йил олдин йиғган. Ҳозирда қайта қуроллантириш дастури якуний босқичга ўтган, янги бомбалар стратегик бомбардимончи самолётларга ўрнатилади. Америкалик ҳарбийларнинг ишонтиришича, янги снарядларнинг жорий этилиши АҚШ арсеналидаги ядровий авиабомбаларнинг умумий сони кўпайишига олиб келмайди. Тахминларга кўра, B61-13 қуввати камроқ ва аниқлиги пастроқ бўлган эскирган муқобиллари ўрнини эгаллайди. Америка олимлари федерацияси экспертларининг фикрича, қуролланишга амалда жами 50 тага яқин янги бомба қабул қилиниши мумкин.
Янги турдаги бомбаларнинг асосий вазифаси ядровий уруш юз берган тақдирда энг мустаҳкам ҳимояланган нишонларни, жумладан, ерости бункерлари ва қўмондонлик пунктларини йўқ қилишдан иборат. B61-13 нинг асосий янгилиги унинг дум қисмидаги бошқарув юзаларида бўлиб, бу унинг янада яхшироқ бошқарилишини таъминлайди. Бу бомбани самолётдан 7,5 км гача баландликда ташлаш имконини беради, шундан сўнг у автоном режимда белгиланган нишон томон парвоз қилиб боради.
B61-13 нинг яратилиши Вашингтоннинг “янги беқарор давр”да глобал хавфсизлик соҳасидаги таҳдидларга тезкорлик билан жавоб бериш қобилиятини исботлади, дея ушбу ишланмага изоҳ берган АҚШ Энергетика вазири Крис Райт.
“АҚШ ядровий арсеналини модернизация қилиш Президент Дональд Трампнинг “Куч орқали тинчлик” ёндашувини амалга оширишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга”, дея таъкидлаган у 2025 йилда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон ҳокимияти АҚШнинг ядровий зарбаси хавфи фонида ядровий объектлар яқинидаги ҳудудлар аҳолисига йод таблеткаларини тарқатаётгани ва аҳолини эҳтимолий радиацион аварияга тайёрлаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
AllShavkat Mirziyoev Ummonga bordi
16 November
Bangladeshda tikuvchilar ish tashlamoqda
16 November