Афғонистонда зилзила: кучи Ўзбекистонгача етган силкиниш оқибатида 255 киши ҳалок бўлди
World
−
22 June 2022 17708 1 minute
Аввалроқ, бугун, 22 июнь куни Тошкент вақти билан 01:55 атрофида Афғонистонда зилзила содир бўлгани ва бу Ўзбекистоннинг тўртта вилоятида ҳам сезилгани ҳақида хабар бергандик.
“Al Jazeera” нашрига кўра, зилзила Афғонистоннинг шарқий қисмида жойлашган Пактика ва Хост вилоятларида юз берган. Бунинг оқибатида 255 киши ҳалок бўлган, камида 150 киши жароҳат олган.
Телеканал маълумотларига кўра, силкинишлар оқибатида бир неча уй вайрон бўлган. Ҳозирда жасадларни вайроналар остидан чиқариш ишлари олиб борилмоқда.
Live
AllTurkiyada F-16 halokatga uchradi
12 August