Абдусатторов Париждаги турнирдан қанча даромад кўргани маълум бўлди

Sport

−

image

Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтказилган шахмат бўйича нуфузли “Freestyle Chess Grand Slam Tour 2025” турнири якунланди. Мусобақа иштирок этган ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусаттов 8-ўринни эгаллади.

Чорак финалда азалий рақиби норвегиялик Магнус Карлсенга икки ўйин натижасига кўра имкониятни бой берган Абдусатторов 5-ўрин учун ўйнаш имкониятини сақлаб қолганди, аммо Абдусатторов Максим Ваше-Лагравга имкониятни бой берди.

7-ўрин учун беллашувда эса Нодирбек россиялик Ян Непомняшийга 2:0 ҳисобида мағлуб бўлиб, 8-ўрин билан кифояланди.

Шундай қилиб, Ўзбекистон вакили турнирдаги иштирокидан 20 минг АҚШ доллар миқдорида фойда кўрди.

Финалда Магнус Карлсен америкалик Ҳикару Накамура устидан 1,5:0,5 ҳисобида ғалаба қозонди ва 200 минг доллар пул ишлаб топди.

Турнир совриндорлари:

  1. Карлсен — 200 минг доллар;

  2. Накамура — 140 минг доллар;

  3. Каруана — 100 минг доллар;

  4. Кеймер — 60 минг доллар;

  5. Аржун — 50 минг доллар;

  6. Максим Ваше-Лаграв — 40 минг доллар;

  7. Иан — 30 минг доллар;

  8. Нодирбек Абдусатторов — 20 минг доллар;

  9. Прагнанандҳа — 15 минг доллар;

  10. Раппорт — 10 минг доллар;

  11. Гукеш 7,5 минг доллар;

  12. Видит — 7,5 минг доллар.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends