Абдулазиз Комилов Венесуэла элчиси билан музокаралар ўтказди

Local

image

Жорий йилнинг 4 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Венесуэла Боливар Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган (қароргоҳи Теҳрон шаҳрида) Карлос Алкала Кордонесни қабул қилди. Бу ҳақда  ТИВ Матбуот хизмати хабар тарқатди.

Ишонч ёрлиқларини қабул қилар экан, вазир элчини юқори ва масъулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклади ва унга самарали фаолият тилади. 

Суҳбат чоғида икки томонлама ҳамда БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги Ўзбекистон-Венесуэла муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинган.

Ўзаро манфаатли алоқаларни фаоллаштириш, авваламбор, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларда муносабатларни ривожлантиришдан томонлар манфаатдор эканлиги тасдиқланди.


Author

Tags

TIV

Rate Count

6

Rating

2.2

Rate this article

Share with your friends

News on the topic