Абдуҳакимовга ўринбосарлар тайинланди

Local

image

Аввалроқ Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири этиб маъқулланган Азиз Абдуҳакимовга 2 нафар ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Маълум қилинишича, Обиджон Қудратов экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар у табиат ресурслари вазирининг биринчи ўринбосари бўлган.

Шунингдек, Жусипбек Казбеков экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар у табиат ресурслари вазирининг ўринбосари эди.

Нарзулло Обломурадов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Табиат ресурслари вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends