5 та давлат ҳолат бўйича баёнот берди

World

image

Aмерика Қўшма Штатлари, Буюк Британия, Франция, Италия ва БAA ҳукуматлари урушаётган томонларни Ливиядаги сулҳни кузатишга ва дарҳол Бингази шаҳрида БМТ ходимларининг ўлдирилиши бўйича терговни бошлашга чақирди, дея хабар бермоқда “RT”.

"Биз барча томонларни зудлик билан сулҳ битими бўйича иш бошлашга чақирамиз ... Ливияда ҳарбий танлов бўлиши мумкин эмас ва биз барча томонларни тинч аҳолини ҳимоя қилишга, Ливиянинг нефт захираларини ва инфратузилмасини ҳимоя қилишга чақирамиз", дейилади баёнотда. 

Қўшма баёнотда давлатлар Бингази шаҳрида БМТ миссиясининг ўлдирилишини қоралади ва ушбу жиноятчиларни аниқлашга чақирди.

"Ушбу даҳшатли хатти-ҳаракатнинг ҳолатлари зудлик билан аниқланиши керак ва унинг ортида турганлар аниқланиши ва жавобгарликка тортилиши керак", дейилади ҳужжатда. Aввалроқ, Европа Иттифоқи Ливияда БМТ аъзоларининг ўлдирилишини хавотирли воқеа деб атаган эди. 10-август куни Бенғозида автомашинанинг портлаши натижасида БМТнинг икки ходими ҳалок бўлди.


Tags

Rate Count

33

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends