2-синф ўқувчиси қандай қилиб 6-синф мисолларини ечмоқда?

Business

−

image

Бугунги кунда болаларнинг смартфон ва гаджетлардан фойдаланиши кўплаб ота-оналарни ўйлантираётган масалалардан бири. Аммо замонавий технологиялардан нафақат кўнгилочар мақсадларда, балки таълим ва интеллектуал ривожланиш учун ҳам самарали фойдаланиш мумкин. Бунинг учун рақамли воситаларни тўғри танлаш ва улардан керакли мақсадларда фойдаланиш ҳам муҳим ҳисобланади.

Бунга 2-синф ўқувчиси Фирдавс мисол бўла олади. У ҳозирнинг ўзидаёқ математикадан 6-синф даражасидаги мисолларни бемалол ишлай олади. Бўш вақтини Counter-Strike ёки PUBG каби ўйинларга эмас, математик билимларини оширишга бағишлаётган Фирдавс бу натижага қандай эришди?

Унинг ҳикояси Ziyoly онлайн платформасидан бошланган. Фирдавс топшириқларни бажариш орқали махсус coin – бонус тангаларни тўплайди ва уларни илова ичидаги дўкондан турли совғаларга алмаштириши мумкин.

1-синф ўқувчиси қандай қилиб 600 мингта мисол ечган?

Фирдавснинг айтишича, у биринчи синфда ўқиган пайтида уч ва тўрт хонали сонлар билан боғлиқ математик мисолларни ишлашда қийналган. Кейинчалик акаси Ziyoly платформасидаги мусобақада қатнашиб, планшет ютиб олгани унда ҳам ушбу иловага қизиқиш уйғотган.

“Биринчи синфда ўқиганимда математик мисолларни ишлашга, айниқса, уч ва тўрт хонали сонлар билан боғлиқ мисолларга қийналардим. Шунинг учун дадамдан, ойимдан кўп ёрдам сўрардим. Кейин тоғамникига бордим. Акам Ziyoly платформасидан фойдаланаётган экан. У ерда мусобақа бўлиб, акам планшет ютиб олди. Шундан кейин менда ҳам қизиқиш пайдо бўлди. Ойимдан иловани очиб беришини сўрадим. Кейин жуда кўп масала ишлай бошладим. Бир ойда 6 мингта мисол ишлаб, мен ҳам планшет ютиб олдим”, дейди Фирдавс.

Фирдавснинг математикадан билим даражаси ва дарслардаги фаолияти ҳақида унинг мактабдаги ўқитувчиси билан ҳам суҳбатлашдик. Унинг таъкидлашича, Фирдавс тенгламаларни ечишда, тезкор фикрлашда ва мураккаброқ топшириқларни бажаришда синфдошларидан ажралиб туради.

“Кўпчилик болалар тенгламаларни ечишда бироз қийналади. Аммо Фирдавс бу мавзуни жуда яхши ўзлаштирган. Унинг дарсга интилиши, билимдонлиги ва тезкорлиги бошқа ўқувчилардан ажралиб туради. Ziyoly платформасидан фойдаланишни бошлаганидан кейин билимларини янада мустаҳкамлади. Ҳозир ҳатто синф дастуридан юқорироқ даражадаги мисолларни ҳам мустақил ишлай олади. Биз унга дарсликдан мисол берганимизда ҳам биринчилардан бўлиб ечади”, дейди Фирдавснинг устози.

Ziyoly платформаси қандай ишлайди?

Бу 1-11-синф ўқувчилари учун мўлжалланган онлайн таълим платформаси. Унинг асосий хусусияти ўқувчининг ёши ёки мактабдаги синфига қараб эмас, балки ҳақиқий билим даражасига мос таълим йўналишини шакллантиришдир.

Платформадан фойдаланиш диагностик тестдан бошланади. У орқали боланинг билим даражаси, кучли томонлари ва қўшимча ишлаш талаб этиладиган мавзулари аниқланади. Натижаларга асосланган сунъий интеллект эса ўқувчи учун индивидуал таълим дастурини шакллантиради.

Шундан сўнг бола ўзига қулай вақтда кунлик топшириқларни бажариб, билимларини босқичма-босқич мустаҳкамлаб боради. Агар бирор мавзуни ўзлаштиришда қийналса, қўшимча машқлар ва видео дарслар орқали уни қайта ўрганиши мумкин.

Математикадан ташқари яна қандай имкониятлар бор?

Ziyoly фақат математика билан чекланмайди. Платформада ўқувчилар учун мантиқ, танқидий фикрлаш, инглиз тили ва Президент мактабларига тайёргарлик йўналишлари ҳам мавжуд.

Бундан ташқари, ўқувчилар бажарган топшириқлари учун coin – бонус тангаларни тўплайди. Уларни илова ичидаги махсус дўконда турли совғаларга алмаштириш мумкин. Индивидуал ва гуруҳ мусобақалари, 1 га 1 форматдаги математик беллашувлар ҳамда онлайн олимпиадалар эса болаларнинг ўз билимларини синаб кўришига ёрдам беради.

Математика курсини харид қилган ўқувчиларга эса инглиз тили, мантиқ ва Президент мактабларига тайёргарлик курсларидан бепул фойдаланиш имконияти тақдим этилади.

Ота-оналар фарзандининг натижаларини кузатиб бориши мумкин

Платформа ота-оналар учун ҳам қулай имкониятларни таклиф қилади. Шахсий профиль ва ҳисоботлар орқали фарзандининг машғулотлардаги фаоллиги, ўзлаштириш даражаси ва натижаларидаги ўзгаришларни кузатиб бориш мумкин.

Бу эса ота-оналарга боланинг қайси мавзуларни яхши ўзлаштираётгани, қайси йўналишларда эса қўшимча машғулотларга эҳтиёж борлигини тушунишга ёрдам беради.

Ўйин ва мусобақалар орқали билимни мустаҳкамлаш

Ўқув жараёнини янада қизиқарли қилиш учун ZIYOLY’да ўйин ва мусобақа элементларидан ҳам фойдаланилган. Ўқувчилар математика ва инглиз тили бўйича турли ўйинларда қатнашиши, кунлик синовларни бажариши ва бошқа фойдаланувчилар билан беллашиши мумкин. Платформадаги рейтинг тизими эса болага ўз натижаларини кузатиш ва янада юқори поғоналарга кўтарилиш учун рағбат беради.

Рақамли технологиялар – билим олиш воситаси

Фирдавснинг мисоли смартфон ва гаджетлардан фақат кўнгилочар мақсадларда фойдаланиш шарт эмаслигини кўрсатади. Тўғри танланган таълим платформаси боланинг қизиқишини ошириш, мустақил билим олиш кўникмасини шакллантириш ва ўз имкониятларини синаб кўришига ёрдам бериши мумкин.

Албатта, ҳар бир боланинг қобилияти ва ўрганиш суръати ҳар хил. Муҳими, унинг қизиқишини қўллаб-қувватлаш ва ривожланиши учун муносиб шароит яратишдир.

Сиз ҳам фарзандингизнинг билим олишини қўллаб-қувватлаш учун Ziyoly имкониятлари билан танишишингиз мумкин. Бунинг учун Ziyoly иловасини юклаб олинг ёки Call-марказ билан боғланинг. Мутахассислар платформа ва Premium обуна ҳақида батафсил маълумот беради.

Фарзандизга мос дастури Суний Интелект аниқлаб беради ва фарзандизга мос дастур асосида математика, мантиқий фикрлаш ва Инглиз тилидан дарсни онлайн бошланг.

Фарзандингиз билимини синаб кўриш учун иловани юклаб олинг: ziyoly.uz/app

Ziyoly дарсларини дарҳол бошлаш учун: https://alochi.ziyoly.uz/

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг ва фойдали маслаҳатларга эга бўлинг:

Instagram: @ziyoly.uz 

Телеграм: t.me/ziyoly

Саволлар борми? Алоқа учун: 55-504-5000

Реклама ҳуқуқи асосида


Author

Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic