1 июндан тонировка нархи тушадими?
−
27 May 2020 21819 1 minute
Ижтимоий тармоқларда 1 июндан бошлаб тонировка нархи тушиши ҳақидаги хабарлар тарқалди. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бу хабарлар ёлғон эканини маълум қилди.
“Автотранспорт воситалари ойналарини тонировка қилиш нархлари пасайиши бўйича Ҳукумат қарори ишлаб чиқилмаганлигини маълум қиламиз“, дейилади бошқарма хабарида.
Шунингдек, хабарда аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжудлиги маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорида автомобиль ойналарини тусини ўзгартириш бўйича қатъий нарх белгиланган.
Live
All15 November
Zangiotadagi binoda yong'in chiqdi
15 November
Sudan armiyasi nazoratni qayta tikladi
15 November