Гўшт 45 мингдан 80 минг сўмгача. Бозорлардаги нарх-наво қандай?

Local

image

Ўзбекистондаги деҳқон бозорларида мол гўшти 45 000 – 68 000 сўмдан, сабзи эса 2500 – 10 000 сўмдан сотилмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳудудлардаги марказий деҳқон бозорларида кузатув ўтказиб, маълум қилди.

Қўмита кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини эълон қилди.

Жорий йил 28 июль ҳолатига кўра:

•  Суякли мол гўшти (1 кг) - 45000 - 68000 сўм
•  Қўй гўшти (1 кг) - 52000 - 80000 сўм
•  Картошка (1 кг) - 1500 -5000 сўм
•  Пиёз (1 кг) - 800 – 3000 сўм
•  Сабзи (1 кг) - 2500 – 10000 сўм
•  Тухум (10 дона) – 5000 – 14000 сўм
•  Гуруч (1 кг) – 5000 – 18000 сўм
•  Ўсимлик ёғи (1 л) –14000 – 24000 сўм
•  Шакар (1 кг) – 7500 – 9000 сўм

Хабарга кўра, нархлар кузатув амалга оширилаётган вақтда қайд этилади. Маълумотларни тўплаш вақти, санаси ҳамда жойи ўзгаришига қараб ҳам, нархларнинг тебраниш ҳолатини кўриш мумкин.


Tags

Rate Count

96

Rating

3

Rate this article

Share with your friends