Актриса Гавҳар Шарипова вафот этди
Art & Culture
−
19 November 2019 76862 1 minute
“Опа-сингиллар” сериали билан томошабинларга яхши таниш бўлган актриса Гавҳар Шарипова вафот этди.
QALAMPIR.UZ манбасининг хабар беришича, актриса, кеча, 18 ноябрь куни Қашқадарё вилоятида йўл-транспорт ҳодисасига учраб вафот этган. У ўзи туғилиб ўсган Навоий вилоятида дафн этилади.
Оилада олти қизнинг бири бўлган Гавҳар Тошкент Давлат санъат институтининг драма-театр ва кино актёрлиги йўналишида таҳсил олган. У нафақат актриса, балки шоира ҳам бўлиб, шеърлар ёзиб туради. Унинг шеърлари бир неча хонандалар томонидан қўшиқ қилиб куйланган.
Live
All