Ҳукуматнинг парламентдаги ваколатли вакили тайинланди
Local
−
03 February 2020 8266 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Маъруфжон Маматожиевич Тожибоев Ҳукуматнинг Олий Мажлисдаги ваколатли вакили этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, ваколатли вакил:
• Олий Мажлис палаталарида кўриб чиқиладиган қонун лойиҳаларини, бошқа ҳужжатларни тайёрлаш борасида Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларининг, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг яқин ҳамкорлигини таъминлайди;
• Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлис палаталари билан қонун ижодкорлиги фаолиятидаги ҳамкорлигини ташкил этади;
• Олий Мажлис палаталари томонидан парламент назоратини амалга оширишда Вазирлар Маҳкамаси вакилларининг иштирок этишига кўмаклашади.
Live
AllTurkiyada F-16 halokatga uchradi
12 August