Ҳусановнинг трансферига Гвардиола муносабат билдирди
Sport
−
10 January 2025 62292 1 minute
Англиянинг “Манчестер Сити” клуби устози Пеп Гвардиола ўзбекистонлик Абдуқодир Ҳусанов трансферини тезроқ якунлашни хоҳламоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо ўз Х саҳифасида маълум қилди.
Романонинг сўзларига кўра, “шаҳарликлар” мураббийи Хосеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов атрофидаги жараёнларни якунлаш ва амалга ошириш учун бу келишувга розилик берган. “Ланс” ва “Менчестер Сити” ўзбек марказий ҳимоячиси билан музокараларнинг якуний босқичда эканлиги келтирилган. “Манчестер Сити” учун янги трансфер бўлиши кутилаётган 20 ёшли ҳимоячининг охирги тафсилотлари ҳал бўлмоқда ва жараён давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” аввалроқ, ўзбекистонлик Абдуқодир Ҳусанов учун 50 миллион евро тўлашга тайёрлиги ҳақида хабар берилган эди.
Live
AllSariosiyoda terroristik guruh ushlandi
08 August