Ҳукумат танқидчиси унинг бир бўлагига айланди
Local
−
24 December 2022 21329 1 minute
Оммавий ахборот воситаларида Ҳукуматга қаратилган танқидлари билан танилган иқтисодчи Абдулла Абдуқодиров давлат лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Абдулла Мамасаатович Абдуқодиров Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.
Шунингдек, Акбар Муҳидинович Мусаев ва Рустамхон Камалханович Азизов ушбу агентлик бош директорининг ўринбосари лавозимига тайинланган.
Live
All