Ҳиндистонда “Яас” тўфони сабаб миллионлаб одам кўчирилди
World
−
26 May 2021 7850 1 minute
Ҳиндистонда Одиша ва Ғарбий Бенгалия штатининг соҳил ҳудудларидан ёпирилиб келаётган “Яас” тўфони туфайли 3,5 миллион киши эвакуация қилинди. Бу ҳақда NDTV телеканали хабар қилди.
Миллий метеорология хизмати прогнозларига кўра, “Яас” яқин вақт ичида Парадип ва Сагар ороли ўртасидаги соҳилга яқинлашади. Аҳоли кучли ёмғир ёғиши ва сониясига 51 метр тезликда ҳаракатланадиган шамолга дуч келади. Тўфон Бенгал кўрфази томонидан ҳаракатланмоқда.

Одишада қарийб 3 миллион киши, Ғарбий Бенгалияда эса 500 минг киши ўз уйларини тарк этган. Аҳоли кучли тропик бўрон ёпирилаётган ҳудудни тарк этишни давом этмоқда.





Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November