Ҳиндистонда жосусликда гумон қилинган каптар 8 ойлик ҳибсдан сўнг озод қилинди
Interesting
−
03 February 2024 11341 1 minute
Ҳиндистон полицияси жосусликда гумон қилинган хитойлик каптарни саккиз ойлик ҳибсдан сўнг қўйиб юборди. Бу ҳақда “Apnews” хабар берди.
У 2023 йилда Мумбайдаги порт яқинида оёқларига хитойча белгилар боғланган ҳолда ушланган.
Полиция қушни жосусликда гумон қилган ва уни ҳибсга олган. Шундан сўнг Мумбайдаги ҳайвонлар шифохонасига юборилган.
Маълум бўлишича, каптар Тайвандан қочиб Ҳиндистонга йўл олган очиқ сув пойгачи қуши бўлган.
Полиция рухсати билан қуш Мумбайдаги ҳайвонларга нисбатан шафқатсизликнинг олдини олиш жамиятига топширилган, шифокорлар уни 31 январь куни қўйиб юборишган.
Live
All
Ohangaronda yuk mashinasi yonib ketdi
01 November
Bo'zsuvga o'zini tashlagan qiz qutqarib qolindi
01 November
Toshkent atrofida yana dalalar yoqilyapti
01 November