Ҳафта давомида об-ҳаво қандай бўлиши айтилди

Interesting

image

Ушбу иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Фақат республиканинг айрим тоғли ҳудудларида ва жорий йилнинг 24-25 сентябрь кунлари Фарғона водийси вилоятлари бўйича баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати кечалари 13-18 даража, кундуз кунлари 27-32 даража атрофида, жанубда 35-37 даражагача бўлади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Тошкентда ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари 15-18 даража, кундуз кунлари 29-32 даража, 25 сентябрда 27-29 даража бўлади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends