Ҳабиб ўз промоушенини сотмайди
Sport
−
11 January 2023 6358 1 minute
Собиқ UFC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов ўзи асос солган Eagle FC промоушенини сотмоқчи эмаслигини айтди. Бу ҳақда “Sports.ru” сайти хабар берди.
"Нурмуҳамедовнинг ташкилот ишларига аралашуви минимал даражага туширилади. Ҳабиб томонидан Eagle FC сотилиши масаласи кўриб чиқилмаган”, дейилади манба хабарида.
Маълумот учун, Eagle FC'га 2020 йилда асос солинган.
Эслатиб ўтамиз, 8 январь куни Нурмуҳамедов MMA'ни тарк этишга қарор қилгани хабар қилинганди.
Live
AllSariosiyoda terroristik guruh ushlandi
08 August