Голландия чемпиони аниқланди
Спорт
−
16 Май 2019
3828Кеча, 15 май куни Голландия чемпионатининг 33-тур ўйинлари ўтказилди.
Унда мусобақа пешқадами “Аякс” сафарда “Де Графсхап”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
Шу орқали Амстердам жамоаси чемпионат тугашига 1 тур қолганида чемпионликни расмийлаштирди. Бу чемпионлик жамоа тарихига 34-чемпионлик сифатида муҳрланди. Бу мамлакатдаги рекорд ҳисобланади.
Маълумот учун, “Аякс” оҳирги марта 2014 йилда мамлакат чемпионлигига эришган эди. Шунингдек, жамоа ушбу мавсумда Голландия кубогини ҳам қўлга киритди.