Ўзбекистон қўшнисига 160 минг долларлик инсонпарварлик ёрдами кўрсатди

Жамият

image

Ўзбекистон жорий йилнинг январь-февраль ойларида Тожикистонга 160 минг АҚШ долларига тенг ёрдам кўрсатди. Бу ҳақда АП хабар берди.

Тожикистон президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг маълум қилишича, Ўзбекистон кўрсатган ёрдам шу давр ичида мамлакатга берилган инсонпарварлик ёрдамининг 1,2 фоизига тенг бўлган.

Республика ўтган икки ой давомида 13 млн 430 минг доллар ёрдам олган.

Донор мамлакатлар орасида кўпроқ улуш Россия (умумий ҳажмнинг18,2 фоизи), Хитой (3,6 фоиз), Ҳиндистон (1,7 фоиз) ва БАА (1,6 фоиз) ҳиссасига тўри келади.

Жорий йилнинг январь-февраль ойлари давомида Тожикистонга 34 мамлакат инсонпарварлик ёрдами кўрсатган.

Ўтган йилнинг шу даври билан солиштирганда донор мамлакатлар сони биттага камайган, ёрдам ҳажми эса аксинча 2,7 млн долларга кўпайган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

117

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made