Ўзбекистонда неча киши коронавирусдан уйда даволанаётгани маълум бўлди
Жамият
−
22 Июль 2020
16692Бугун, 22 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, мамлакат бўйича коронавирусдан уй шароитида даволанаётганлар сони 1 минг 706 нафарни ташкил қилмоқда.
Республика махсус комиссияси марказий штаби аъзоси – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ходими Жўшқин Қосимов карантинга олинган хонадонлар, уй шароитида даволанаётган беморлар юзасидан маълумот берди.
• Қорақалпоғистон Республикасида — 58,
• Aндижон вилоятида — 136,
• Жиззах вилоятида — 22,
• Навоий вилоятида — 40,
• Наманган вилоятида — 21,
• Самарқанд вилоятида — 96,
• Сирдарё вилоятида — 156,
• Сурхондарё вилоятида — 101,
• Қашқадарё вилоятида — 21,
• Тошкент вилояти — 637,
• Тошкент шаҳрида — 413
нафар бемор уйда даволанмоқда.
Уларнинг барчаси шифокорлар назоратида бўлиб, керакли тавсиялар бериб бориляпти.
Бепул дори-дармонлар ҳамда бир марталик тиббий ниқобларни етказиб бериш йўлга қўйилган.
Уйда даволаниш амалиётини ўтаётган беморлар 10 кун давомида кузатувда бўлади. Тест натижаларига қараб, кузатув бекор қилинади ёки давом эттирилади.
LiveБарчаси