Яккасаройда ичимлик суви таъминоти вақтинча узилади
Жамият
−
24 Август 2020
3078Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманидаги баъзи кўчаларда бир кунга ичимлик суви таъминоти тўхтатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Шаҳарда 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш дастурига мувофиқ, жорий йилнинг 25 август куни соат 22:00 дан 26 август 18:00 га қадар Яккасарой тумани Чўпон ота кўчасидан ўтувчи ичимлик суви тармоғида профилактик таъмирлаш ишлари амалга оширади.
Таъмирлаш ишлари сабб қуйидаги манзилларда ичимлик сув таъминоти вақтинча тўхтатилади:
• Яккасарой кўчаси;
• Суқрот кўчаси;
• Ҳилолий 3-тор кўчаси;
• Шота Руставелли кўчаси;
• Насафий кўчаси;
• Чўпон ота кўчаси.
Аввалроқ,Тошкентнинг Юнусобод, Олмазор, Шайхонтоҳур, Мирзо Улуғбек туманларид иссиқ сув таъминоти узилиши ҳақида хабар бергандик.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
LiveБарчаси