Ўзбекистонда яна 111 киши соғайди
Жамият
−
06 Сентябрь 2020
9591Бугун, 6 сентябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 111 нафарга ортиб, 43 587 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатлари:
- 71 нафари Тошкент шаҳрида;
- 12 нафари Тошкент вилоятида;
- 10 нафар Самарқанд вилоятида;
- 9 нафари Сурхондарё вилоятида;
- 5 нафари Қашқадарё вилоятида;
- 2 нафардан Андижон ва Наманган вилоятларига тўғри келади.
Шу билан бирга, Учтепа туманида яшаган 68 ёшли А.А. (аёл) ҳамда Яккасарой туманида яшаган 82 ёшли И.М. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Бугун айни пайтга қадар
Тошкент шаҳрида 231 нафар,
Тошкент вилоятида 87 нафар,
Қашқадарё вилоятида 10 нафар,
Самарқанд вилоятида 8 нафар,
Сурхондарё вилоятида 7 нафари,
Наманган вилоятида 2 нафар,
жами 345 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб, мамлакатда 41 225 (+345) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 94 фоизга етди.
Ҳозирда мамлакатнинг 14 ҳудудидаги даволаш муассасаларида жами 2015 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси