“Порту” “Ливерпуль”га голсиз таслим бўлди
Спорт
−
10 Апрель 2019
5026Кеча, 9 апрель куни тунда Европа Чемпионлар лигасининг чорак финали доирасида “Ливерпуль” – “Порту” баҳси бўлиб ўтди.
Қуръага кўра Англияда ўтказилган илк ўйинда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалабани тантана қилишди. Ўйиндаги барча голлар биринчи таймда киритилди. Дастлаб, 5-дақиқада Наби Кейта ҳисобни очган бўлса, 26-дақиқага келиб, “Ливерпуль”нинг бразилиялик футболчиси ҳисобни якуний кўринишга келтирди. Мерсисайдликлар ушбу ғалаба эвазига Португалияда бўладиган жавоб ўйинидан олдин имкониятини яхшилаб олди.
Маълумот учун, “Порту” – “Ливерпуль” ўртасидаги жавоб ўйини 17 апрель санасига белгиланган.
LiveБарчаси