Салоҳ Жеррардни ортда қолдириб, АПЛ рекордини ўрнатди

Спорт

image

“Ливерпуль” вингери Муҳаммад Салоҳ Англия чемпионати тарихида “Олд Траффорд”да “Манчестер Юнайтед” дарвозасига 6 та гол урган тарихдаги биринчи футболчига айланди. Бу ҳақда “Opta” хабар берди.

Манбага кўра, Салоҳ бу борада АПЛда Манчестер клубида стадионида 5 та гол урган “мерсисайдликлар”нинг собиқ сардори Стивен Жеррардни ортда қолдирган.

Жорий мавсумда Муҳаммад Салоҳ инглиз клуби сафида барча турнирларда 35 та ўйин ўтказиб, 23 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt” интернет портали маълумотларига кўра, 31 ёшли футболчининг қиймати 65 миллион еврони ташкил қилади.

Қайд этиш жоиз, кеча, 7 апрель куни АПЛнинг навбатдаги тури доирасида “Ливерпуль” сафарда “Манчестер Юнайтед” билан дуранг 2:2 ҳисобида ўйнади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ливерпуль Муҳаммад Салоҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made