Мирзиёев Эрдўған билан қўнғироқлашди

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 31 март куни Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Туркия Президенти маъмурияти алоқа бўлимининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълум қилинди.

“Суҳбат чоғида Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама муносабатлар, глобал ва минтақавий муаммолар муҳокама қилинди”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Эрдўған Мирзиёевга Туркияда демократик етуклик билан ўтказилган маҳаллий сайловлар билан табриклагани учун миннатдорлик билдирган.

Туркия Президенти маъмурияти алоқа бўлимининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида Эрдўған Эрон Президенти Иброҳим Раисий, Нидерландия Бош вазири Марк Рютте, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров билан ҳам телефон орқали мулоқот қилгани маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 31 март куни Туркияда муниципал сайловлар бўлиб ўтганди. Овоз бериш натижаларини эълон қилиш ваколатига эга бўлган TRT давлат телеканалининг сўнгги маълумотлари Эрдўғаннинг ҳукмрон “Адолат ва тараққиёт” партияси сўнгги 20 йил ичида илк бор муниципал сайловларда асосий мухолифатдаги “Жумҳурият Халқ” партиясига мағлуб бўлганини кўрсатмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Туркия Ўзбекистон Ражаб Тойиб Эрдўған

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made