Корея Республикаси Президенти Мустақиллик ва эзгулик монументига гул қўйди
Жамият
−
19 Апрель 2019
3175Ўзбекистонда давлат ташрифи билан бўлиб турган Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида Мустақиллик майдонига ташриф буюрди.
Олий мартабали меҳмон ўзбек ҳуррияти ва порлоқ истиқболи рамзи бўлган Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди.
Мун Чжэ Инга Мустақиллик майдонининг меъморий ечими ва ғоявий мазмун-моҳияти ҳақида сўзлаб берилди.
Корея Республикаси Президенти мазкур майдон Ўзбекистоннинг тинчликпарвар сиёсати ва ўзбек халқининг тарихий ютуғи – мустақиллигини ўзида акс эттириши билан ғоят улкан аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023