Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 20% га ошди

Жамият

image

Ўзбекистон ташқи қарзининг умумий ҳажми 2019 йил 1 июль ҳолатига кўра 20,7 млрд АҚШ долларини ташкил этган. Мамлакат ташқи қарзи йил бошидан буён 20%га ёки 3,4 млрд АҚШ доллларига ортган.

Ушбу рақамлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2019 йилнинг I ярим йили учун тўлов баланси ва халқаро инвестицион позицияси, шунингдек, ташқи қарз бўйича маълумотларида келтирилган.

Қарздорликнинг ўсиши асосан давлат секторига тўғри келди (3,1 млрд доллар), шундан 1 млрд АҚШ доллари халқаро облигациялар ҳисобига шаклланган.

Банклар ва иқтисодиётнинг бошқа сектор корхоналари томонидан қарз олиш ҳажмининг ошиши натижасида хусусий сектор қарздорлиги 330,3 млн АҚШ долларига ошган. 

Хусусий сектор томонидан умумий миқдорда 1 млрд АҚШ доллари қарздорлик жалб қилинган.

Қарзларни жалб қилиш асосан:

•    банклар – 534,3 млн доллар;
•    нефт-газ ва энергетика ташкилотлари – 206 млн доллар;
•    тўқимачилик сектори корхоналари – 40,7 млн доллар;
•    иқтисодиётнинг бошқа секторлари – 230,5 млн доллар томонидан амалга оширилди.

Тўловлар

Давлат ташқи қарзи бўйича 203,4 млн АҚШ доллари миқдордаги асосий қарз ва 103,7 млн АҚШ доллари миқдордаги фоиз тўловлари амалга оширилган.

Хусусий ташқи қарз тўловлари асосий қарз бўйича 706,6 млн АҚШ доллари ва фоиз тўловлари бўйича 182,8 млн АҚШ долларини ташкил қилди.

Бунда, асосий қарз ва фоизлар бўйича тўловларнинг энг катта қисмини ҳанузгача нефт-газ ва энергетика сектори корхоналари ҳамда банклар амалга оширмоқда.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий банк Ташқи қарз

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made