Qalampir дайжести: Ҳафтанинг сўнгги тунида қандай воқеа-ҳодисалар юз берди? 

Жамият

image

Жаҳон янгиликлари

Жанубий Корея. Мамлакатда 23 февраль куни COVID-2019 вирусига чалинган 161 та янги ҳолат аниқланди, улар сони жами 763 нафарга етди. Шулардан икки киши вафот этди. Жанубий Корея ССВнинг маълум қилишича, жами 7 киши ҳаётдан кўз юмган. 18 нафари тузалиб чиққан, 8 725 кишининг ташхиси эса ўрганиш жараёнида. 131 ҳолат Тэгу шаҳрида, 10 таси Кёнгидо провинциясида, 11 таси Кёнсан-Пуктода, қолганлари мамлакатларнинг турли ҳудудларида қайд этилган.

АҚШ. Қўшма Штатлар Россия Дональд Трампни президентлик лавозимига қайта сайланишига ёрдам бериш учун 2020 йилги сайловларга "аралашаётгани" ҳақида далилларга эга эмас. Бу ҳақида ўз манбаларига таяниб, CNN хабар бермоқда. Каналнинг хабар беришича, AҚШ разведка хизмати вакили Шелби Пирсон 2020 йилги президент сайловларида "Россиянинг аралашуви" ҳақидаги маълумотларни бўрттириб кўрсатган. Уч нафар миллий хавфсизлик ходимининг CNN’га маълум қилишича, бу борада ҳеч қандай далиллар йўқ.

Эфиопия. Мамлакат бош вазири Абий Аҳмад Алини қўллаб-қувватлаш мақсадида митингга йўл олган намойишчиларнинг камида 29 нафари граната портлаши оқибатида яраланди. Бу ҳақида “Ezega News” нашри хабар берган. Ҳодиса Амбо шаҳрида юз берди. Намойишчилар митингга отларда йўл олишган. Полициянинг маълум қилишича, оломон ичига гранатани “Оромо озодлик фронти” исёнчилари ташлаган. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан 6 нафар гумондор шахс қўлга олинган.

Исроил. Мамлакат армиясининг маълум қилишича, улар Фаластиннинг “Ислом жиҳоди” ташкилотининг Сурия ва Ғазо секторидаги гуруҳларига ҳужум қилган. “Биз ҳозиргина “Ислом жиҳоди”нинг Сурия ва Ғазодаги террорчилик нишонларига ракета зарбалари йўлладик”, дейилади Исроил армиясининг Twitter’даги саҳифасида. Маълумотларга кўра, ҳужумлар оқибатида “Ислом жиҳоди”нинг катта қўмондони йўқ қилинган. Ўз вақтида, ташкилот бу хабарни нотўғри эканлигини айтмоқда.

Венесуэла. Мамлакатда ҳар уч фуқародан бири озиқ-овқат етишмаслигидан азият чекаётгани айтилди. Бу ҳақида маълумот БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастурида келтирилган. Венесуэлада истиқомат қилувчи 31.98 миллион аҳолининг 9.3 миллиони озиқ-овқат танқислигини бошдан кечирмоқда. Бу эса асосий эҳтиёжларини қондира олмаслик сифатида белгиланади.     

Ўзбекистон хабарлари

23 февраль куни Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, “Юнус Ражабий” маҳалласида кўп йиллик 81 та дарахтларнинг қонунга хилоф равишда кесилганлиги сабаб Тошкент шаҳар прокуратурасида мутасадди идоралар иштирокида мазкур ҳолат юзасидан тезкор йиғилиш ўтказилди. Унда Яккасарой туман прокурори Н.А. Аллабергеновага “ҳайфсан” эълон қилинган.

Ўзбекистон парадзюдо терма жамоаси Грузия давлати пойтахтида парадзюдо бўйича Жаҳон кубоги баҳсларида иштирок этмоқда. 23 февраль куни -66 кг вазндаги беллашувларда иштирок этган ўзбекистонлик спортчилар Учқун Қуранбоев олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, -66 кг вазнда ўзбекистонлик парадзюдочи Ўткир Нигматов бронза, -60 кг вазн тоифасида татамига чиққан Шерзод Намозов кумуш медал ва -73 кг вазн тоифасида иштирок Феруз Саидов бронза медални қўлга киритишди.

Футбол

АПЛ. 27-турда ўз майдонида “Уотфорд”ни қабул қилган “МЮ” 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. “Манчестер Юнайтед” шу тариқа ўз ҳисобидаги очколарини 41 тага етказиб олди ва ҳозирда турнир жадвалида 5-ўринда кетмоқда. Турнинг иккинчи ўйинида “Арсенал” жамоаси “Эвертон” устидан 3:2 ҳисобида мағлуб этди.

Ла Лига. Испания чемпионатининг 25-турида “Атлетико” М ўз майдонида “Вильярреал”ни қабул қилди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Шунингдек, 3-ўринда бораётган “Хетафе” турнирда 6-ўриндаги “Севилья”ни қабул қилиб, йирик ҳисобда мағлубиятга учради – 0:3.

А Серия. 25-тур доирасида ўтказилган учрашувда “Рома” ўз уйида “Лечче”ни қабул қилди ва йирик – 4:0 ҳисобидаги мустаҳкам ғалабани қўлга киритди. Ғалабадан сўнг жамоа турнир жадвалида 42 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди.

Сарвар Анвар ўғли


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

31

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made