Бугун қуръа: Ўзбекистон учун муҳим палла бошланмоқда

Спорт

image

Бугун, 17 июль куни Малайзия пойтахти Куала Лумпурда жойлашган Осиё футбол конфедерацияси бош қароргоҳида Жаҳон чемпионати-2022 ҳамда Осиё кубоги-2023 мусобақалари саралаш баҳсларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Жами 40 та юрт терма жамоалари саралашдаги ўз рақиблари номини билиб олади. Биринчи саралаш босқичида зафар қучган 6 та терма жамоа ушбу иккинчи босқичга автоматик тарзда йўл олган 34 та юрт термалари билан биргаликда жами 5 та саватга ажратиб чиқилган. 

Терма жамоалар ўтган ойдаги ФИФА рейтингига қараб саватчаларга тақсимланди. Саватчалар қуйидагича тақсимланди.

1-саватча: Эрон, Япония, Жанубий Корея, Австралия, Қатар, БАА, Саудия Арабистони, Хитой.

2-саватча: Ироқ, Ўзбекистон, Сурия, Ливан, Уммон, Қирғизистон, Вьетнам, Иордания.

3-саватча: Фаластин, Ҳиндистон, Баҳрайн, Таиланд, Тожикистон, КХДР, Хитой Тайпейи, Филиппин.

4-саватча: Туркманистон, Мьянма, Гонконг, Яман, Афғонистон, Мальдив ороллари, Қувайт, Малайзия.

5-саватча: Индонезия, Сингапур, Непал, Бангладеш, Мўғулистон, Гуам, Камбожа, Шри-Ланка.

Ҳар бир гуруҳда 5 тадан иштирокчи бўлади ва гуруҳлар сони 8 тани ташкил этади. Саралаш баҳслари якунида гуруҳда 1-ўринни банд этадиган 8 та терма жамоа ва 2-ўрин соҳиблари ичидаги энг яхши натижага эга яна 4 та терма жамоа Осиё кубоги-2023 финал босқичига йўл олиш билан биргаликда Жаҳон чемпионати-2022 саралашининг ҳам якуний ҳал қилувчи босқичи йўлланмасини расмийлаштиради.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2-саватдан ўрин олган. Қуръа ташлаш маросими Тошкент вақти билан соат 14:00да бошланади.

Маълумот учун, Равшан Эрматов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этади.


Мақола муаллифи

Теглар

ФИФА Жаҳон чемпионати Ўзбекистон МТЖ

Баҳолаганлар

39

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made