Гонгконг-Ўзбекистон ўйинини ким бошқариши маълум бўлди

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати ҳамда Осиё кубоги 2-қўшма саралаш босқичи доирасида сафарда Гонгконгга қарши ўйин ўтказади. Учрашувни кореялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Бош ҳакам Ким Во Сунг, унга қанотларда ҳамюртлари Жанг Жон Пил ва Канг Донг Ҳо ёрдам беради. 4-расмий ҳакам сифатида эса Ким Да Ёнг ишлайди.

Маълумот учун, термаларнинг биринчи учрашуви 21 март куни Тошкент вақти билан соат 17:00 да “Монг Кок” стадионида старт олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Жаҳон чемпионати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг