Тошкентда яна бир халқаро университет очилади
Жамият
−
13 Февраль 2020
6715Тошкент шаҳридаги Британия менежмент университети ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарор лойиҳасида келтириб ўтилган.
Ҳужжатда белгиланишича:
• Университет нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади;
• Университет таълим жараёни Лондон, Рединг университетлари ҳамда хорижий тажриба асосида ишлаб чиқилган малака талаблари, ўқув режа ва фан дастурлари асосида амалга оширади;
• Университетда ўқитиш Ўзбекистон Республикасида амалда мавжуд таълим шакллари ҳамда инглиз тилида тўлов-контракт асосида амалга оширилади;
• бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига қабул параметрлари республика меҳнат бозори эҳтиёжлари ҳамда Университетнинг моддий-техник имкониятидан келиб чиққан ҳолда Университет томонидан белгиланади;
• Университетда дастлабки босқичда “Лойиҳаларни бошқариш”, “Логистика ва етказиб бериш занжирларини бошқариш”, “Тадбиркорлик ва инновациялар”, “Халқаро электрон тижорат”, ҳамда “Рақамли иқтисодиёт” йўналишлари бўйича абитуриентлар қабули амалга оширилади;
• Университетга абитуриентларни қабул қилиш тартиби ва қоидалари Университет томонидан белгиланади;
• Университетда таълим фаолияти 2020 /2021 ўқув йилидан бошланади;
• Университет битирувчиларига Буюк Британияда тан олинадиган ҳамда Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган белгиланган намунадаги диплом берилади.
LiveБарчаси