Жанубий Корея Украинага 2,3 млрд доллар молиявий ёрдам беради

Олам

image

Жанубий Корея Президенти Юн Сок Ёль Украинага тинчлик ўрнатиш ва Россия билан урушдан қутулиш учун қўшимча 2,3 миллиард доллар ёрдам беришга ваъда берди. Бу ҳақда “Yonhap” агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Жанубий Корея 2024 йилда дастлабки 300 миллион долларни гуманитар ёрдам, қолган 2 миллиард долларни эса иқтисодий ривожланиш дастури доирасида узоқ муддатли, паст фоизли кредитлар сифатида тақдим этади.

"Бу бизнинг Украинада тинчликни тиклашга ёрдам беришда глобал ҳал қилувчи куч сифатидаги масъулиятли ролимизни намойиш этади ва Украинани қайта тиклашда тўлиқ иштирок этишимиз учун асос яратади", дейди Юн Сок Ёль.

Президент бу ёрдамни Нью-Деҳлида бўлиб ўтаётган G20 саммити чоғида эълон қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Америка Қўшма Штатлари Украинага 600 миллион долларлик янги ёрдам пакетини тақдим этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жанубий Корея Украина молиявий ёрдам

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made