Жаҳонгир Воҳидов Жаҳон чемпионатида кучли рақибларни мағлуб этди
Спорт
−
27 Декабрь 2023
6818Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган рапид ва блитс йўналишлари бўйича Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакили Жаҳонгир Воҳидов мусобақанинг 6-турда нидерландиялик Аниш Гирини мағлуб этди.
Гири устидан қозонилган ғалабадан сўнг Воҳидов мусобақа жадвалида 40-ўринга кўтарилиб олди.
7-турда Воҳидов ҳиндистонлик гроссмейстер Гукеш Домаржу билан тўқнаш келиб, рақибидан устун келди.
Шундай қилиб, Воҳидов ҳозирга келиб 7 та имкониятдан 5 очко жамғариб ўзбекистонлик шахматчилар ичида энг яхши натижани қайд этиб турибди.
LiveБарчаси