Ўзбекистон коронавирус юқтирганларни қандай даволаётгани очиқланди

Жамият

image

Ўзбекистонда бугунгача коронавирусга чалинган беморларнинг 25 нафари тўлиқ тузалиб, реабилитацияга жўнатилди. Бу яхши натижа, албатта. Бундай натижага эришиш учун шифокорлар қандай препаратлардан фойдаланяпти.

Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков шу ва бундан бир неча йил аввал Кубада яратилган дори коронавирусни даволаши ҳақидаги саволларга жавоб берди.

“Ўзбекистон Републикасида ҳозир ХЛОРАХИН препаратаи катта самара билан ишлатиляпти. Бу препарат бир вақтлар безгак касаллигини даволашда ҳам ишлатилган. Ҳозиргача 25 кишининг коронавирусдан соғайиб, реабилитацияга ўтказилгани, Ўзбекистонда қўлланилаётган усул самарали эканини кўрсатяпти”, деди Отабеков.

Нурмат Отабеков бир неча йиллар аввал Кубада яратилган дори бугун АҚШда коронавирусни даволашда фойдаланилаётгани, Ўзбекистонда ҳам уни қўлласа бўлмайдими, деган саволга жавоб берди.

“Кубада яратилган дорининг номи ИНТEРФОН АЛЬФА Б2”. Бу дорининг коронавирусга қарши самарасини тасдиқловчи клиник протоколлар Жаҳон миқёсида мавжуд эмас. Буни мутахассислар ҳам тасдиқлашди”, деди Отабеков.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирусга чалинганлар 221 нафарга етди. Уларнинг 25 нафари даволанди, 2 нафари вафот этди.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

641

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг