...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Боксчи Фазлиддин Ғойибназаров Қуръон мусобақаси ғолибига табрик йўллади


21:01, 27.04.2018 Жамият
 4 061

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Фазлиддин Ғойибназаров Йўлдошбек қори Нуриддиновни ғалаба билан табриклади.

Аввалроқ, “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018”нинг барча йўналишларда ғолиблар эълон қилинганини хабар берган эдик.
 
24 апрель куни эркаклар ўртасида ўтган беллашувларнинг Олий ўрнига қорақалпоғистонлик Йўлдошбек қори Нуриддинов лойиқ деб топилди. Йўлдошбек қорига Gentra автомобили мукофот сифатида тантанали равишда топширилди.
 
Йўлдошбек қори Нуриддиновни ушбу ғалаба билан ўзбекистонлик профессионал боксчи Фазлиддин Ғойибназаров ҳам видео орқали табриклади.
 
Боксчи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида “Ассалом алайкум Қори сизни табриклайман! Йўлдошбек қори Нуриддинов Иброхимжон ўғли ва яна 5000 та қориларни таълим берган ота-оналарига, устозларига мингдан-минг раҳмат айтаман. Оллох барчамизнинг амалимизни ҳайрли қилсин”, дея ёзган Фазлиддин.

 

Маълумот ўрнида, Йўлдошбек қори 1995 йил 9 январда Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида таваллуд топган. 2010-2014 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Нукуc шаҳри Муҳаммад ал-Беруний Ўрта махсус ислом билим юртида тахсил олган. 2015 йилда Тошкент ислом институтига ўқишга кирган. Ҳозирда мазкур институтнинг 3 босқич талабасидир. У 2013 йил Қувайт давлатида ўтказилган Қуръон мусобақасида ҳам нуфузли ўринлардан бирини олган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Йўлдошбек қори Нуриддинов Фазлиддин Ғойибназаров Қуръон мусобақаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар