... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: “Минор” масжидида ўғирлик қилган шахс қўлга тушди


15:53, 16.04.2018 Жамият
 6 636

Мазкур ўғирликни 1980 йил 12 январь куни туғилган, муқаддам ўғирлик жиноятини содир этган Н.Тиллахўжаев амалга оширгани аниқланади.

Аввалроқ, фарғоналик фуқаро Тошкентдаги “Минор” жоме масжиди таҳоратхонасида сурункали ўғирлик содир этгани ва у қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу масжидда ўғирлик содир этган яна бир фуқаро қўлга олинди. Ушбу жиноятга оид видеолавҳа “Тошкент” телеканалининг “Пойтахт – вазият” кўрсатувида намойиш этилди.
 
Унда маълум қилинишича, жорий йилнинг 23 март куни “Минор” жоме масжидига ибодат қилгани келган Баҳромов Баҳромжоннинг қаровсиз қолдирилган курткасидан уяли алоқа телефони ўғирланади. Баҳромов ушбу воқеа юзасидан масжид ходимларига мурожаат қилади.


 
Масжидга ўрнатилган кузатув камералари орқали аниқланишича, мазкур ўғирликни 1980 йил 12 январь куни туғилган, муқаддам ўғирлик жиноятини содир этган Н.Тиллахўжаев амалга оширгани аниқланади.
 
Орадан бир ҳафта ўтиб, яъни 30 март куни Тиллахўжаев яна “Минор” масжидига боради. У бу сафар масжидга келган Нуриддин Қўшбоевнинг қаровсиз қолдирган курткаси киссасига қўл солади. Ўша вақтда эса уни масжид хавфсизлик ходимлари кузатиб турган эди.
 
Тиллахўжаев ўзининг пушаймонлигини айтаркан, ўғирликни катта телефон олишга ҳавасмандлигидан содир этганини қўшимча қилади. 

Теглар:Ўғирлик Жиноят Минор масжиди 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар