Ўзбекистоннинг Истанбулдаги консулхонаси огоҳлантириш билан чиқди

Жамият

image

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги консулхонаси баъзи шахслар томонидан Ўзбекистон фуқароларига нисбатан алдов ва фирибгарлик учраётгани ҳақида огоҳлантирди. Консулхона ўзбекистонликлардан чет эл давлатлари, шу жумладан Европа давлатларига иш визаси олиб берамиз, деб катта миқдордаги пул маблағларини олиш ва қочиб юриш ҳолатлари кўплаб учраётганини айтиб чиқди.

Билдирилишича, бугун, 13 июнь куни икки нафар Ўзбекистон фуқаролари шундай ҳолат юзасидан Истанбулдаги Бош консулхонага шикоят билан мурожаат қилган.

“Чет элдаги ва Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилаётган фуқароларимизни бу каби фирибгарлик ҳолатлари юзасидан огоҳ бўлишга чорлаб қоламиз”, дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ консулхона Ўзбекистон фуқароларини Туркия ҳудудида содир этилган турли жиноят ва бошқа ҳуқуқбузарликлар иштирокчиси бўлиб қолганликлари ҳақида тез-тез хабарлар келиб тушаётгани бўйича огоҳлантириш билан чиққанди.


Мақола муаллифи

Теглар

консулхона огоҳлантириш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made