ФВВ муҳим огоҳлантириш билан чиқди

Жамият

image

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ўзбекистонликларни қорлар эриши ва томлардан сумалакларнинг тушиши билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун эҳтиёт бўлишга чақирди.

Қайд этилишича, бинодан чиқаётганда, томларда қор массалари, сумалаклар ва музларнинг тўпланиши, уларнинг тушиши мумкин бўлган жойларни четлаб ўтишга эътибор бериш керак. Болаларни хавфли деб ҳисобланган жойларда бўлишига йўл қўймаслик лозим.

Биноларнинг томидан қор массалари ва сумалаклар тушиш ҳолатларида хавфсизлик чоралари:

  • қор массалари, сумалак ва музлар бўлиши мумкин бўлган томлари баланд уйларга яқинлашмаслик, болаларнинг бундай жойларда ўйнаши ва бўлишига йўл қўймаслик керак;
  • агарда хавфли жойда панжараси, огоҳлантирувчи белгилари мавжуд бўлса, улардан ўтишга уринманг, хавфли жойни бошқа йўл билан айланиб ўтиш лозим;
  • қулоқчин таққан ҳолда кўчада юрмаслик керак, чунки томдан тушаётган қор массалари шовқинини эшитмай қолиш мумкин;
  • пиёдалар йўлакчаси бўйлаб ҳаракатланаётганда, юқори қаватларда шубҳали шовқин эшитилганда, тўхтамаслик керак. Бундай вақтда қочиб кетиб бўлмайди, имкон қадар тезроқ бино деворига ёпишиш лозим, бу хавфсиз бўлишга хизмат қилади;
  • автотранспорт воситаларини томи баланд бинолар ёки тепасида қор массалари, сумалак ва музлар бўлган иншоотлар яқинига қўймаслик керак;
  • агар одам томдан тушган қор массалари, сумалак ва музлар туфайли жароҳатланса, дарҳол тез ёрдам чақириш лозим.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзгидромет ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ФВВ Ўзбекистон огоҳлантириш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг