Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси огоҳлантириш билан чиқди

Жамият

image

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги бош консулхонаси Туркияда сохта гувоҳномалар тайёрлаб, фирибгарлик қилаётганлардан огоҳ бўлишга чақирди. Бу ҳақда консулхонанинг Telegram-каналида маълум қилинди. 

Қайд этилишича, охирги пайтларда Истанбулдаги баъзи бир қўштирноқ ичидаги ширкатлар томонидан Ўзбекистон фуқароларига қонунга зид равишда турли қалбаки ҳужжатларни расмийлаштириб бериш, (“Отурма изни”, сохта гувоҳномалар, қалбаки маълумотномаларни тайёрлаш) АҚШ, Канада ёки Европа давлатларига бориш учун виза расмийлаштириш важи билан кўп миқдордаги пул маблағларини фирибгарлик йўли орқали ўзлаштириш ишлари кўпаймоқда. 

“Энг ачинарлиси шундаки, мазкур жирканч ишини амалга ошираётган инсонларнинг аксарияти ўз ватандошларимиздир. Бош консулхонага келиб тушган маълумотга кўра йил бошидан бошлаб ҳозирги кунга қадар, 70 дан ошиқ фуқароларимизни ҳужжати сохталиги туфайли Туркияни тегишли идоралари томонидан уларга нисбатан тергов ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

Бундай ҳолатлар туфайли Туркияда қонуний яшаб келаётган фуқаролар ҳам бир қанча бюрократик тўсиқларга учрамоқда.

“Бош консулхона юртдошларимизни шундай “ёлғон” ширкатларга алданмаслик, шубҳали ёки қалбаки ҳужжатларни Турк давлат идораларига асло топширмаслик, пул, шахсий ва муҳим маълумотларни бегона шахсларга бермасликларини сўрайди. Қилмиш қидирмиш, дейишади. Ҳеч бир айбли иш жазосиз қолмайди”, дея мурожаат қилган консулхона.

Ўз ўрнида шу ва бошқа турдаги оғир жиноятларни содир этиб келаётган фирибгарлар ҳақидаги маълумотлар дипломатик ваколатхона томонидан Туркия ва Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига берилди. Тез кунларда улар қонун олдида жавоб беради. 

“Агар сиз мазкур ниқоб остидаги ширкатлар ва шахслар хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган бўлсангиз Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёзма ёки оғзаки мурожаат этишингиз мумкин. Сизнинг кўрсатмаларингиз ва шахсингиз сир сақланиши кафолатланади”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Истанбул консулхона

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made