Иброҳим Тотлисас набирасини судда мағлуб қилди

Маданият-санъат

image

Машҳур турк қўшиқчиси Иброҳим Тотлисас Истанбулнинг Сариер туманидаги квартираси набираси Мерт Тотлисас томонидан ўзининг розилигисиз 6 йилдан бери эгаллаб олингани бўйича суд ишида ғолиб бўлди. Бу ҳақда Туркиянинг "Milliyet" нашри маълум қилди.

Суд Мерт Тотлисаснинг квартирани ноқонуний эгаллаб олгани учун  370 минг 246 лира (тахминан 12 минг доллар) товон пули тайинлаган ва унинг квартирадан зудлик билан чиқиб кетишини кўзда тутувчи қарор қабул қилган.

Хонанданинг "Kanal D" нашрига берган интервьюсида унинг катта ўғли Аҳмет Татли отасининг руҳий соғлиғидан хавотирда эканлигини ва васий тайинлаш учун судга мурожаат қилганини билдирган. Тотлисас ўғлидан қаттиқ ранжиганини айтиб, ота ва ўғил ўртасидаги алоқалар бутунлай узилганини маълум қилган.

Суддан сўнг хонанда руҳий жиҳатдан соғлом эканлигини исботлаш учун 7 хил муассасага мурожаат қилганини ва Эге университетидан саломатлик сертификатини олганини таъкидлаган.

“Ортиқ фарзандларимнинг бу уйда қолишини истамайман, чунки уларга аҳмоқ эмаслигимни исботлаганимдан афсусдаман ва улар мени ақлдан озгандек кўришларига чидай олмайман. Тўғрироғи, бу менинг болам эмас, балки набирам. Мен болаларимга қарайман. Фарзандларимнинг ҳаммасига уй бериб, харажатларини қоплаганман. Аммо, мен ақлдан озган бўлсам, боласининг харажатини Аҳметнинг ўзи қопласин”, деб шикоят қилган 72 ёшли турк эстрадаси қироли.

Иброҳим Тотлисаснинг адвокати Яғиз Караденизли ўз баёнотида мижоз кўчмас мулкни набираси Мерт Тотлисас эгаллаб турганидан узоқ вақт бехабар бўлганини ва 2018 йил январь ойида квартира Мерт томонидан унинг розилигисиз фойдаланилаётганини билиб қолганини очиқлаган.

"Мижоз набирасидан квартирани бўшатиб қўйишни ва шу кунгача ноҳақ фойдалангани учун пул тўлашини сўраган" дейди адвокат.

Маълумот ўрнида, Иброҳим Тотлисас 1952 йилнинг 1 январь куни Туркиянинг Шонлиурфа шаҳрида дунёга келган. 1970 йилдан буён хонандалик фаолиятини бошлаган. Ўз қўшиқлари билан катта шуҳрат қозонган хонанданинг “Аллоҳим”, “Тек тек”, “Ҳайди сўйле” каби тароналари Ўзбекистонда ҳам машҳур.

Эслатиб ўтамиз, Тотлисас 2022 йилда жиддий автоҳалокатга учраган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

суд Истанбул Иброҳим Тотлисас

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made