Ўзбекистонлик самбочилар Жаҳон кубогининг илк кунида бешта медал қўлга киритди

Спорт

image

Кеча, 4 апрель куни Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида самбо бўйича Жаҳон кубоги старт олди ва турнирда Ўзбекистон самбо терма жамоаси дастлабки кунги баҳсларни бешта медал билан якунлади. Бу ҳақда Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.

Мусобақанинг илк кунида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган спортчилардан аёллар ўртасида -54 кг вазн тоифасида Гулсевар Ўроқова, -65 кг вазн тоифасида Феруза Бобоқулова ва -72 кг вазн тоифасида Мадинабону Салоҳиддиновалар кумуш медалга эга чиққан бўлса, эркаклар ўртасида кечган курашда -65 кг вазн тоифасида Аъзам Рашидов ва -88 кг вазн тоифасида Асқарбек Авганов бронза медалига сазовор бўлди. Шу тариқа, Ўзбекистон самбо терма жамоаси илк кунни бешта, учта кумуш ва иккита бронза медали билан якунлади.

Маълумот учун, мазкур турнир бугун, 5 апрель куни якунига етади. Ўзбекистон самбо терма жамоаси мусобақага жами 12 нафар самбочи билан иштирок этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

самбо Жаҳон кубоги Аъзам Рашидов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made