Саудия Арабистони FIFA'га ариза берди

Спорт

image

Саудия Арабистони 2034 йилги Жаҳон кубоги мезбонлиги учун ариза топширди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Манбага кўра, саудияликлар ўз аризасида “Биргаликда ўсамиз” шиорини қўллаган. Саудия Арабистони футбол федерацияси президенти Ёсир Ал-Мисеҳалнинг сўзларига кўра, шиор қироллик, унинг халқи ва жаҳон футболи ўртасидаги боғлиқликни билдиради.

Саудия Арабистони Жаҳон чемпионатини ўтказиш учун ягона номзод бўлишига қарамай, бу давлат FIFA қоидаларига кўра расмий ариза топширди. Ташкилот конгресси бу йил Саудия Арабистони аризасини тасдиқлайди.

Қайд этиш жоиз, Саудия Арабистони 2021 йилдан бери спортга 5 миллиард фунт стерлингга яқин сармоя киритди.

Дастлаб ЖЧ-2034 мезбонлиги Австралия фаворит бўлади, деб тахмин қилинганди, чунки бу қитъада бундай миқёсдаги футбол турнири ҳеч қачон ўтказилмаган. Австралия футбол федерацияси раҳбарияти эса якунда мамлакат Жаҳон чемпионатини ўтказиш учун ариза бермаслигини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Саудия Арабистони Жаҳон кубоги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made