Илк марта Жаҳон кубогида икки нафар ўзбекистонлик мерган қатнашади

Спорт

image

Жорий йилнинг 18-26 ноябрь кунлари Қатарнинг Доҳа шаҳрида ўқ отиш спорт турлари бўйича Жаҳон кубогининг финал босқичи бўлиб ўтади. Халқаро ўқ отиш спорти федерацияси мазкур мусобақада иштирок этиш учун илк бор Ўзбекистон терма жамоасининг 2 нафар аъзосига таклифнома жўнатди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, мазкур спорт турида Жаҳон кубогининг финал босқичи йилда 1 маротаба ўтадиган нуфузли турнир ҳисобланади. Унда ўша йил дунё биринчилигида шоҳсупага кўтарилган 3 спортчи, шунингдек, йил давомида ўтган Жаҳон кубогининг 6 та босқичида энг юқори рейтинг очколарини жамғарган 12 нафар мерган иштирок эта олади.

Бу йилги Жаҳон кубоги босқичларидаги муваффақиятли иштироки орқали кучли 12 таликка кирган Муҳаммад Камолов ҳамда Владимир Свечников пневматик тўппончадан отиш дастурида финал баҳсларида қатнашади.

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари сўнгги марта 2008 йил бундай нуфузли мусобақада ўз имкониятини синовдан ўтказган. Шундай қилиб, тарихда биринчи марта Ўзбекистон 2 нафар спортчи билан финал босқичига йўл олди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳон кубоги Муҳаммад Камолов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made