Ўзбекистонда камчиликларга йўл қўйган 12 нафар судья ишдан қувилди

Жамият

image

Ўзбекистонда жорий йилнинг ўтган 6 ойида камчиликларга йўл қўйгани сабаб 12 нафар судья лавозимидан озод қилиниб, ваколати муддатидан олдин тугатилган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Судьялар олий кенгаши ахборот хизмати раҳбари Турсунали Акбаров маълум қилди

Бундан ташқари, фаолиятида камчиликларга йўл қўйган 128 нафар судья интизомий жавобгарликка тортилган.

“Ўтган олти ойда судьялар фаолиятига аралашиш, уларнинг дахлсизлигига таъсир ўтказишга уриниш ҳолатлари бўйича Судьялар олий кенгаши раиси томонидан Бош прокуратурага 3 та тақдимнома киритилган. Бунинг натижасида 1 та жиноят иши қўзғатилган ва 2 та ҳолат бўйича тегишли тартибда ўрганиш олиб борилмоқда”, дея қўшимча қилди Акбаров.

Судьяларни тайинлаш, жой-жойига қўйиш, бўш лавозимлар учун очиқ ва ошкора ўтказилган танловлар натижасида эса ўтган олти ойда 133 нафар номзод судьялик лавозимига тайинланган. Уларнинг 55 нафари судьялик лавозимида бўлишнинг навбатда 10 йиллик муддатига, 3 нафари муддатсиз даврга, 72 нафари ваколати муддати даврига юқори ва бошқа судьялик лавозимларига, 3 нафар номзод илк бор судьяликка тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах суд бошқарувчилар ассоциацияси аъзоси пора билан ушланган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Судья Судьялар олий кенгаши Турсунали Акбаров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made