Ўзбекистонда алкоголь маҳсулотларининг нархи ошиши кутиляпти

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистонда жорий йилнинг 1 июнидан алкоголь маҳсулотлари нархи ошиши кутилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги “Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида”ги қарор лойиҳасини муҳокамага қўйди.

Қарор билан алкоголь маҳсулотлари (пиводан ташқари) учун янгиланган энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар белгиланмоқда.

Алкоголь маҳсулотлари 1 литри учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлари қуйидагича белгиланмоқда:

вино – 14 400 сўм ва 16 400 сўм (аввал 12 000 сўм ва 14 200 сўм);

коньяк – 57 400 сўм ва 66 000 сўм (илгари 48 200 сўм ва 57 800 сўм);

ароқ ва бошқа алкоголь маҳсулотлари – 37 000 сўм ва 43 000 сўм (илгари 30 200 сўм ва 36 200 сўм).


Мақола муаллифи

Теглар

алкоголь нарх

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made